Линклар

Шошилинч хабар
16 июл 2018, Тошкент вақти: 19:44

"Жаҳон": Туркиядаги журнал Мирзиёевни дунёни ўзгартираётган 10 етакчи рўйхатига киритди


Шавкат Мирзиёев БМТ минбарида. 2017, 19 сентябрь.

Туркиянинг етакчи иқтисодий нашрларидан бири - “Дерин Экономи” журналининг шарҳловчилари Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевни ўз мамлакати ва минтақасидаги вазиятлар ўзгаришига сезиларли таъсир кўрсатишга қодир бўлган жаҳоннинг биринчи ўн нафар етакчиси рўйхатига киритдилар, деб хабар қилди Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлигининг “Жаҳон” ахборот агентлиги.

Мазкур рўйхатдан муҳим аҳамиятга молик қарорлари билан ўз мамлакатлари ва минтақаларидаги мавжуд вазиятни ўзгартириб юборадиган ва бу билан халқаро майдондаги вазиятга фаол таъсир кўрсатадиган ҳамда жаҳон оммавий ахборот воситаларининг “нюсмейкери”, яъни уларнинг диққат-эътибори объекти бўлиб қолаётган етакчилар номлари жой олди.

“Мутахассисларнинг қайд этишларича, Ш.Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланган биринчи кунларданоқ мамлакатни ялпи либераллаштириш, “ҳар ерда ҳозиру нозир” бўлган ҳуқуқ-тартибот идоралари фаолиятини тартибга солиш, диний эътиқод эркинлигини таъминлашга қаратилган чуқур ислоҳотларни ҳаётга тадбиқ этмоқда”, дейилади “Жаҳон” хабарида.

Унда, шунингдек, мана бундай дейилган:

Таъкидланганидек, янги раҳбарият бошчилигида Ўзбекистонда мамлакатни амалда эркин бозор сари ҳаракатлантиришга ҳамда ташқи савдо ва валюта сиёсатини либераллаштиришга йўналтирилган ўта муҳим қарорлар қабул қилингани хорижлик сармоядорлар учун республиканинг жозибадорлигини оширди.

Бошқа давлатлар, биринчи навбатда, қўшни мамлакатлар билан ўзаро муносабатларни тубдан яхшилаш йўлини тутгани Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Президенти лавозимидаги энг катта эътиборга муносиб қадамларидан бири бўлди.

Турк нашрларида қайд этилишича, мазкур рейтингдан жой олган ўн мамлакат етакчиларининг исми шарифлари, эҳтимол, шу пайтга қадар жаҳон ҳамжамияти учун таниқли бўлмаган, бироқ 2018 йили улар “ҳар бир кишига ўзларини танитишади”.

XS
SM
MD
LG