Линклар

Шошилинч хабар
19 октябр 2018, Тошкент вақти: 09:48

Наманганлик адибнинг Ислом Каримов тўғрисидаги романи нашрдан чиқди


Бу ҳақда хабар қилган namnews.uz сайтига кўра, китобни наманганлик ёзувчи, кўп томли “Афғон шамоли” ва бошқа кўплаб роман ва қиссалар муаллифи Исоқжон Нишонов ёзган.

228 саҳифадан “Жасорат” романи “Наманган” нашриёти томонидан тайёрланиб, Тошкентдаги “Ёш куч пресс матбуоти” босмахонасида чоп этилган ва тез кунларда китобхонлар қўлига етиб боради.

“Ёзувчи ушбу асарни Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, буюк давлат арбоби, миллий истиқлолимиз раҳнамоси Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг ёрқин ҳотирасига бағишлайди ва у кишининг мустақиллигимизнинг дастлабки йилларидаги жасорат, матонат, фидойилик бобида таҳсин ва таъзимга лойиқ ҳаёти ва фаолиятини қаламга олган”, дейилади namnews.uz сайти хабарида.

XS
SM
MD
LG