Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:21

Россия Олий суди Навалнийнинг даъвосини яна рад қилди


Россия Олий судининг апелляцион кенгаши 6 декабр куни мухолифатчи Алексей Навалнийнинг Марказий сайлов комиссияси президентликка номзод сифатида рўйхатга олишдан бош тортгани юзасидан киритган даъвосини рад қилди ва 30 декабр кунги қарорини ўз кучида қолдирди.

Олий суд Навалнийнинг сайловга қўйилмагани қонуний бўлган, демоқда.

Навалний Россия Конституцияси бўйича президентликка номзод бўлиш ҳуқуқига эгалигини айтмоқда.

Россия Марказий сайлов комиссияси 25 декабр куни мухолиф сиёсатчи Алексей Навальнийни 2018 йилги президентлик сайловига номзод сифатида қабул қилмаганди.

Навальнийнинг номзоди қайтарилиши унинг муқаддам судлангани билан изоҳланган.

Навальнийнинг ўзи бу қарор орқали МСК Конституцияни бузаётганини иддао қилмоқда.

Россияда президентлик сайлови 2018 йил 18 март кунига белгиланган.

Россиянинг амалдаги президенти Владимир Путин, телебошловчи Ксения Собчак, тадбиркорлар ҳуқуқлари ҳимоячиси Борис Титов, ЛДПР раҳбари Владимир Жириновский, "Яблока" асосчиси Григорий Явлинский ва Москва яқинидаги совхозлардан бирининг раҳбари ва КПРФ аъзоси Павел Грудининларнинг президентликка номзоди кўрсатилган.

XS
SM
MD
LG