Линклар

Шошилинч хабар
20 июл 2018, Тошкент вақти: 12:07

Қалин туман боис ёпилган Тошкент аэропорти ишини қайта тиклади


Якшанбага ўтар кечаси қалин туман тушгани боис ёпилган Тошкентдаги халқаро аэропорт 7 декабрь куни ишини тиклади.

РИА Новости агентлигига таяниб берилаётган хабарларга кўра, аэропорт фаолияти тикланган ва айни пайтда, тунда қабул қилинмаган самолётлар, ўртача 5 соатлик танаффусдан сўнг, қабул қилинмоқда.

Ўтган тунда аэропортдаги қўниш йўлакчалари 50 метр масофадан узоқ қисми кўринмагани боис, четдан келаётган ўнлаб парвозлар қабул қилинмади, четдан борган баъзи учоқлар Навоий халқаро аэропортига йўллангани хабар қилинди.

Декабрь ойининг охирларидан буён Ўзбекистонда қалин туман тушаётган боис, Тошкентдаги халқаро аэропорт ишида эрталаб ва оқшомлари бир неча бор узилишлар кузатилди.

XS
SM
MD
LG