Молдова ҳукумати мамлакатда Россиянинг информацион дастурлари намойишини тақиқлаб қўйди.Бу ҳақдаги қонунни парламент спикери Андриан Канду имзолади.
Спикер қонунни январнинг бошида ўз вазифасидан вақтинча четлатилган Россияпараст президент Игоь Додоннинг ўрнига имзолади.
Додон хориж пропагандасига қарши кураш тўғрисидаги қонунни икки марта рад этган эди.
Россия Федерация Кенгаши Кишинёвнинг позициясини “деструктив ва нотўғри”, деб баҳолади.
Молдова президенти Игорь Додон бош вазир томонидан ҳукумат аъзолигига кўрсатилган 7 номзодни иккинчи марта рад этгани учун 2 январь куни вазифасидан вақтинча четлатилган.