Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2018, Тошкент вақти: 10:35

Европа Иттифоқи ва Эрон 2015 йилда дунёнинг қудратли давлатлари ва Теҳрон ўртасида мамлакатнинг ядровий дастури бўйича эришилган келишувни қўллашини билдирди.

Бу шартномага асосан, Теҳрон ядровий дастурни тўхтатиши эвазига бу давлатга нисбатан жорий этилган санкциялар бекор қилиниши лозим.

Хабарларга кўра, АҚШ президенти маслаҳатчилари Дональд Трампни Эронга нисбатан санкцияларни бекор қилишга ундамоқда, лекин Трамп бу масалани ҳал этишга рўйхушлик бермаётир.

Президент Трамп 11 январь куни келишувни қўллашда давом этиш ёки ундан воз кечиш масаласида якуний қарорга келиш учун йиғилиш ўтказишни режалаштирмоқда. Якуний қарор жамоатчиликка 12 январда эълон қилинади.

Reuters агентлиги европалик дипломатлардан бирининг "Мақсад Вашингтонга Эрон ўз мажбуриятларини бажараётгани ҳамда Теҳронни четлатишдан кўра ядровий келишувга эга бўлиш яхшироқ эканлигинни тушунтиришдир", деган фикрларини келтирди.

АҚШ давлат котби Рекс Тиллерсон, Мудофаа вазири Жейм Маттис ва миллий ҳавфсизлик бўйича маслаҳатчи Макмастер ядровий дастурини тўхтатиш бўйича эришилган шартнома талабларига амал қилиниши шарт, деб ҳисоблайди.

Дональд Трамп эса Эрон билан тузилган мазкур шартномага қарши чиқиб келмоқда ва 2017 йилнинг октябригача бўлган муддатда бажарилиши шарт бўлган шартнома талабларини бажармай келаётир.

XS
SM
MD
LG