Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 12:31

1 апрелдан газ ва электр нархи яна қимматлайди


Жорий йил 1 апрелидан аҳоли учун табиий газ нархи 10 фоизга, электр энергияси эса 12 фоизга оширилади.

Бу ҳақда Kun.uz нашри Ўзбекистон иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосари Мубин Мирзаевга таяниб хабар берди.

Ўзбекистонда газ ва электр нархи бир йилда 2-3 марта оширилади. Сўнгги бор 2017 йилнинг июлида оширилган.

Кейинги ўн йилдан зиёд вақт давомида мамлакатнинг чекка қишлоқларида табиий газ ва электр тақчиллиги мунтазам кузатилмоқда. Айрим жойларда электр фақат кунига бир неча соатгина берилади. Кўплаб қишлоқларда эса табиий газ қувурлари аллақачон кесиб ташланган.

XS
SM
MD
LG