Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 11:45

Қирғизистонда мактаблар беш кунлик бўлиши мумкин


Қирғизистон парламенти депутатлари 10 январь куни учинчи ўқишда “Таълим тўғрисида”ги қонунга ўзгартиш киритишни маъқуллашди, унга кўра мамлакат мактаблари беш кунлик ўқув кунига ўтиши кўзда тутилади.

Парламент матбуот хизматининг маълум қилишича, қонун лойиҳаси бир неча депутат муаллифлигида ишлаб чиқилган.

"Олти кунлик ўқув ҳафтасини беш кунликка ўтказиш ўқувчиларнинг мактаб юкини қисқартиради, шунингдек, ўқитувчилар қўшимча дам олиш имкониятига эга бўлади", - дея ўз ташаббусларни изоҳлашди лойиҳа муаллифлари.

Парламент аъзоларининг фикрича, беш кунлик таълимга ўтиш зарурияти “мактабларда олти кунлик таълим ўқитувчи ва ўқувчиларнинг ҳаддан ташқари чарчашига сабаб бўлиши” туфайли келиб чиққан.

"Ўқувчилар турли спорт секциялари, таълим ва дам олиш тугаракларига қатнашишларига, шунингдек, дам олишларига вақт қолдирмаяпти”, - дея таъкидлашди депутатлар.

Айни дамда бир қатор мактабларда тажриба асосида беш кунлик таълимга ўтилган.

Қонун мамлакат президенти томонидан имзоланганидан сўнг кучга киради.

XS
SM
MD
LG