Линклар

Шошилинч хабар
24 июн 2018, Тошкент вақти: 04:12

Президент Мирзиёев 14 январь - Ватан ҳимоячилари куни халқ байрами сифатида нишонланишини маълум қилди.

Бу ҳақда Мирзиёев 10 январь кунги Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилишидаги табрик нутқида гапирди.

Ватан ҳимоячилари куни шу пайтгача Тошкент шаҳрида тантанали бир тадбир ўтказиш билан чекланиб келинганини қоралаган Мирзиёев, “Бундай тажриба энди эскириб қолди ва ундан воз кечиш вақти келди, деб ўйлайман”, деди.

Шундан сўнг Мирзиёев ушбу санани халқ байрами сифатида нишонлаш зарурлигини таъкидлади.

“Ватан ҳимоячилари кунини расмиятчиликдан холи, кўтаринки ва таъсирчан руҳда, ҳақиқий халқ байрами сифатида, янгича шаклда ташкил этиш зарур”, деди Мирзиёев.

XS
SM
MD
LG