Линклар

Шошилинч хабар
14 декабр 2018, Тошкент вақти: 06:28

Трамп: Мюллер тергови учун кўрсатма беришим эҳтимолдан холи


АҚШ Президенти Дональд Трамп

АҚШ Президенти Дональд Трамп махсус прокурор Роберт Мюллер бошчилигидаги гуруҳнинг АҚШ президентлик сайловида Россия аралашуви ҳамда расмий Москванинг Трамп билан ҳамкорлик қилгани бўйича тергови доирасида кўрсатма бериши эҳтимолдан холи эканлигини таъкидлади.

10 январь куни Норвегия бош вазири Эрна Сульберг билан ҳамкорликда ўтказилган матбуот анжуманида президент ўз сайлов кампанияси Россия билан тил бириктирмаганини яна бир такрорлади.

- Нима бўлишини кўрамиз, лекин [тергов доирасида] интервью бўлиши амри маҳол, - деди Трамп.

Аввалроқ АҚШ матбуоти Мюллер Оқ уй расмийларини президент Трампни сўроқ қилиши мумкинлигидан огоҳлантиргани ҳақида хабар тарқатган эди.

Трамп президентлигининг илк йили АҚШ разведкасининг Россия Американинг президент сайловига аралашгани ва гўё бу Трампнинг ғалаба қозонишига сабаб бўлди, деган хулосаси сабаб жуда серташвиш бўлди.

Терговчилар яқинда айни пайтда Оқ уйда ишлаётган ва собиқ маслаҳатчилар, жумладан, аппарат бошлиғи Рейнс Прайбус ва президентнинг куёви Жаред Кушнерни сўроқ қилди.

Трамп ва Кремль бу айбловларни зўр бериб рад этиб келади.

XS
SM
MD
LG