Линклар

Шошилинч хабар
20 август 2018, Тошкент вақти: 09:45

Европа Иттифоқи Fake News'га қарши ишчи гуруҳи ташкил этди


Европа Иттифоқи экспертлари 15 январь куни ишчи гуруҳи таркибида биринчи марта Fake News, яъни ёлғон хабарларга қарши кураш масаласига бағишланган йиғилиш ўтказди.

Мазкур гуруҳ Европа Иттифоқининг фейк хабарларга қарши кураш стратегиясини ишлаб чиқишга ўз ҳиссасини қўшиши лозим.

Европа Иттифоқининг рақамли иқтисодиёт бўйича махсус вакили Мария Габриэль мазкур ишчи гуруҳга экспертлар жамланаётганини 2017 йилнинг ноябрида эълон қилган эди. Шундан сўнг ишчи гуруҳга номзод сифатида 300 эксперт кўрсатилган. Улардан 40 нафари ишчи гуруҳи таркибига киритилган.

Мария Габриэль йиғилишдан сўнг матбуотга берган суҳбатида фейк хабарлар сўнгги йилларда “ташвишланарли даражада тез тарқалаётгани”ни, ёлғон маълумотлар демократик жамиятни ва демократик қадриятларни қўпоришга қаратилганини айтди.

-Ҳеч ким одамларни қандайдир янгиликка ишониш ёки ишонмасликка мажбур қила олмайди. Лекин Европа Иттифоқи даражасида ёлғон маълумотлар тарқалишига қарши чораларни кўрмасак, бу таҳдид тобора кучайиб бораверади,-деди Мария Габриэль.

Фейк хабаларга қарши кураш бўйича ишчи гуруҳи таркибида AFP ва ARD каби нуфузли медиа ҳамда Facebook, Google, Twitter каби интернет ширкатлар вакиллари ҳам бор.

XS
SM
MD
LG