Чегарадаги булоқ Қирғизистонникими ёки Ўзбекистонники?
Қирғизистоннинг Қадамжой туманига қарашли, Ўзбекистон билан чегарадош Чечме қишлоғи аҳолиси чегарани аниқлаштириш комиссияси фаолиятидан норози бўлмоқда. Бунга қишлоқни сув билан таъминлаб турган булоқ "Ўзбекистон тасарруфига тўла ўтади" деган хабар сабаб бўлган. Чечмеликлар: "Булоқдан ажрасак, турмушимиз оғирлашади", дея хавфсирашмоқда.