Линклар

Шошилинч хабар
27 апрел 2024, Тошкент вақти: 05:28

HRW: Трамп жаҳон бўйлаб авторитар етакчиларни рағбатлантирмоқда


Трамп Миср президенти Абдул Фаттоҳ ал Сиси билан.
Трамп Миср президенти Абдул Фаттоҳ ал Сиси билан.

Human Rights Watch ташкилотига кўра, қудратли давлатлар, шу жумладан, АҚШдаги ўсиб бораётган тоқатсизлик жаҳон бўйлаб авторитар етакчиларни рағбатлантирмоқда.

Ташкилотнинг 18 январь куни эълон қилинган йиллик ҳисоботида муҳожирларни қоралаш ва бошқа популист сиёсатлар демократик давлатлардаги озчилик гуруҳларга катта таҳдид солиши айтилади.

Human Rights Watch директори Кеннет Рот АҚШ Президенти Дональд Трампнинг ирқчилик, жинслар тенгсизлиги, ксенофобия билан йўғрилган сиёсатлари АҚШ ташқарисида «хавфли» оқибатларга олиб келишини таъкидлади.

Рот Трампнинг Россия президенти Владимир Путин, Миср президенти Абдул Фаттоҳ ал Сиси ҳамда Филиппин Президенти Родриго Дутерте каби авторитар етакчиларга бўлган ҳурмати уларнинг сиёсатига қарши курашни янада мушкуллаштиришини таъкидлади.

Ҳисобот демократик ҳукуматларни ксенофобия ва исломофобияга туртки бўлаётган даромадлар тенгсизлиги, миграция ҳамда терроризмдан қўрқиш каби муаммоларга эътибор қаратишга чорлади.

XS
SM
MD
LG