Линклар

Шошилинч хабар
23 май 2018, Тошкент вақти: 23:24

Чехия парламенти бош вазир Бабишни дахлсизликдан маҳрум этди


Чехия парламенти мамлакат бош вазири Ондрей Бабишни депутатлик дахлсизлигидан маҳрум этди.

Праламентдаги Бабиш етакчилигидаги ANO ҳаракатидан бошқа барча партиялар бош вазирни даҳлсизликдан маҳрум этиш учун овоз берди.

Бабишнинг ҳаракати ўтган йил ноябр ойида ўтказилган сайловда ғолиб чиққан, лекин аксар кўпчилик овозни қозонаомаган эди.

Чехия полицияси Бабишни фирбгарликда гумонламоқда.

У Европа Иттифоқидан олинган ёрдам маблағларидан ўринсиз фойдаланганини илгари Фирбгарликка қарши Европа бюроси ҳам тасдиқлаганди.

Чехияда Бабишга нисбатан жиноят иши очилган.

Лекин, Бабиш депутатлик дахлсизлигига эгалиги сабаб бу иш тўхтатилган эди.

Энди полиция Бабишга нисбатан ишни давом эттириши мумкин.

Бир неча кун аввал Чехия парламенти ҳукуматга ишончсизлик билдирган. Буни ортидан ҳукумат истеъфо берган эди.

Чехия президенти 24 январ куни ҳукумат истеъфосини қабул қилиши кутиляпти.

Бабиш мухолифлари унинг тарафдорлари билан коалиция тузиш борасида музокараларга тайёр эканликларини айтишган, лекин улар Бабишнинг қайтадан бош вазир бўлишига қарши эканликларини билдиришган.

Бабиш депутатлик дахлсизлигидан маҳрум этилишига эътирози йўқлиги, лекин ўзига қўйилган абйловлар сиёсийлигини таъкидлаб келади.

XS
SM
MD
LG