Линклар

22 феврал 2018, Тошкент вақти: 03:35

11 ойлик бола баданидан 16 игна топилгани юзасидан тергов бошлангани айтилди


Болакай танасидан олинган игналар.

Фарғоналик 11 ойлик чақалоқнинг баданидан 16та игна топилгани тўғрисидаги хабар юзасидан ҳуқуқ-тартибот тузилмалари тергов ишларини бошлади. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмийсига таянган ҳолда маълум қилинди.

Тошкентдаги Республика тез тиббий ёрдам маркази шифокорлари 11 ойлик болакай танасидан 16 дона игна топгани тўғрисида Озодлик радиоси 22 январь куни хабар берган эди.

Тўққиз соат давом этган жарроҳлик амалиёти пайтида, шифокорларга кўра, болакайнинг йўғон ичаги, сийдик пуфаги, кўкрак қафаси ичи, томоғи, буйраги ва юрагида бўлган игналар олиб ташланган.

Шифокорлар яна уч дона игна бола организмида қолаётган эса-да, унинг ҳаётига хавф солмаслигини билдирган. Болакайнинг аҳволи оғир қолмоқда.

Gazeta.uz cайтининг шифокорлар тахминига таниб ёзишича, кимдир мунтазам равишда гўдак танасига уларни киритиб борган.

Хабарда болакайнинг отаси Россияда ишлаётган меҳнат муҳожири экани ҳам айтилди.

XS
SM
MD
LG