Линклар

Шошилинч хабар
19 август 2018, Тошкент вақти: 22:11

АҚШда 15 ёшли ўсмир 2 нафар синфдошини отиб ўлдирди


АҚШнинг Кентукки штати Маршал округида жойлашган мактабда 15 ёшли ўсмир сешанба куни ўқувчиларга қарата ўт очди.

Гувоҳларга кўра, дарс бошланишидан аввал у синфдагиларга тўппонча ўқталган. Полиция қўлига тушгунича у икки тенгдошини ўлдириб, 19 кишини яралашга улгурган. Ярадорлардан 5 нафарининг аҳволи оғирлиги айтилмоқда.

Расмийлар ҳужумчининг шахсини расман очиқламаган. Тартиб посбонларига кўра, унга қўш қотиллик ва одамлар ҳаётига қасд этганлик моддалари бўйича айблов қўйилади. Терговчилар ўсмир якка ҳолда ҳаракат қилганига аминлар, бироқ ҳужум сабаблари ҳали аниқланган эмас.

АҚШ мактабларида ўсмирларнинг ўқитувчи ва ўқувчиларга ҳужум қилиш ҳоллари сўнгги йилларда кўп кузатилмоқда. Бу каби воқеалардан кейин ҳар гал жамиятда қурол-аслаҳани эркин сотиш масаласи юзасидан баҳслар авж олади.

XS
SM
MD
LG