Линклар

22 феврал 2018, Тошкент вақти: 11:49

ID-картлар 1 июлдан эмас, босқичма-босқич жорий этилади


Ўзбекистоннинг янги биометрик паспорти

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг фармони билан 22 январда тасдиқланган “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастурида «Фуқароларга янада қулай шарт-шароит яратиш мақсадида хорижга чиқиш тартиб-таомилларини соддалаштириш, Ўзбекистон ҳудудида шахсни тасдиқловчи ҳужжат сифатида ID – идентификация картасини босқичма-босқич жорий этиш масаласи назарда тутилади», дейилган.

Жорий ой ўрталарида 2018.strategy.uz сайтида аҳоли муҳокамаси учун тақдим этилган давлат дастури лойиҳасида Ўзбекистонда жорий этилган биометрик паспортни 2018 йил 1 июлидан хорижга чиқиш паспорти сифатида тан олиниши режалаштирилаётгани қайд этилган эди.

Ўзбекистон ичкарисида фойдаланиш учун эса аҳолига шахсни тасдиқловчи идентификация карталари - ID-карталари жорий этилиши таклиф қилинган.

Дастур лойиҳаси билан унинг якуний варианти орасидаги тафовутдан “ID – идентификация картасини босқичма-босқич” жорий этилажаги тушунилади.

XS
SM
MD
LG