Линклар

Шошилинч хабар
19 сентябр 2018, Тошкент вақти: 02:16

Россия Олий суди Али Ферузни Ўзбекистонга депортациялаш қарорини бекор қилди


Али Феруз.

Россия Олий суди “Новая газета”нинг Ўзбекистон ватандоши бўлган журналисти Али Ферузни Тошкентга депортация қилиш тўғрисидаги қарорни бекор қилди. Олий суднинг 24 январда чиқарган ажримига кўра, Али Ферузнинг иши қайта тергов қилинади.

Москванинг Басманний туман суди 2017 йил ноябрида Али Ферузни Россияда ноқонуний ишлаётганликда айбдор, деб топиб, уни Ўзбекистонга депортация қилиш ҳамда 5000 рубль миқдорида жаримага тортиш тўғрисида ҳукм чиқарган эди.

Исон ҳуқуқлари бўйича Европа судининг Али Ферузга нисбатан ажримини эътиборга олган ҳолда журналистни Россиядан Ўзбекистонга депортация қилиш тўғрисидаги қарор ижроси вақтинча тўхтатилганди. Европа суди Али Феруз иши бўйича ҳали якуний қарорни қабул қилган эмас.

Ҳақиқий исми Худойберди Нурматов бўлган Ўзбекистон ватандоши Али Феруз Россияда бир неча йилдан бери қочқинлик мақоми олишга ҳаракат қилиб келади. Лекин Россия ҳукумати унга қочқинлик мақоми беришдан бош тортган.

Али Феруз август ойи бошларида Россияда қонуний ишлаш тартибини бузганликуда айбланиб қўлга олинган эди. Журналист Ўзбекистонга қайтадиган бўлса, у ерда террор ташкилотига аъзоликда айбланиши мумкинлигини иддао қилмоқда.

Октябрь ойининг охирларида Али Феруз Андрей Сахаров номидаги "Жасорати учун" ордени билан мукофотланган эди.

XS
SM
MD
LG