Линклар

Шошилинч хабар
23 октябр 2018, Тошкент вақти: 02:50

Европа судида "Навальний Россияга қарши" жараёни бошланди


Навальний Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа судида кўрсатма бермоқда.

Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа судида 24 январь куни “Навальний Россияга қарши” иши бўйича тингловлар бошланди. Алексей Навальний судда кўрсатма бериш учун Страсбургга келди.

-Аризачи кўриб чиқилиши шарт бўлган энг биринчи масала унинг маъмурий қонунбузарликларда айбланиб қўлга олиниши ҳамда ҳибс қилиниши асоссиз бўлганини, бунинг негизида қандайдир баҳоналар бўлганини иддао қилмоқда, -деб тушунтирди ишнинг моҳиятини Навальнийнинг адвокати Анна Маралян.

2017 йил февралида Европа суди Навальний 2012-2014 йилларда намойишларда иштирок этгани учун етти марта қўлга олинганини асоссиз деб топиб, Россия ҳукумати Навальний фойдасига 63 минг евро товон пули тўлаши шартлиги тўғрисида қарор чиқарган эди.

Суд Россия ҳукумати Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа конвенциясининг йиғилишлар эркинлиги ҳуқуқини бузган, деб ҳисоблайди.

Россия Адлия вазирлиги суднинг бу қарорига норозилик билдириб, аппеляция аризасини киритган. Айни пайтда мазкур иш Европа судининг апелляция инстанцияси ҳисобланадиган Катта палатада кўриб чиқилмоқда.

Алексей Навальний Россияда ўзининг таъқиб қилинишини сиёсий мотивлар билан боғламоқда. Декабрь ойи охирида Россия Марказий сайлов комиссияси Навальнийни “Кировлес” иши бўйича судланганлиги муносабати билан президентликка номзод сифатида рўйхатга олишдан бош тортган эди.

XS
SM
MD
LG