Линклар

Шошилинч хабар
23 май 2018, Тошкент вақти: 21:59

Баданидан 16 игна топилган чақалоқнинг вафот этгани ёки тириклиги тўғрисида аниқ маълумот йўқ


Болакай танасидан олинган игналар.

Тошкентдаги Республика тез тиббий ёрдам маркази шифокорларидан бири баданидан 16та игна топилган 11 ойлик чақалоқнинг вафот этгани тўғрисидаги хабарларни инкор қилди.

“Болакай тирик ва айни пайтда реанимация бўлимида сақланмоқда”, деб билдирган марказдаги Sputnik нашри манбаси.

Аввалроқ Sputnik нашри Ўзбекистондаги демократия ва инсон ҳуқуқлари институти директори Сайёра Хўжаевага таянган ҳолда чақалоқ жарроҳлик амалиётларидан сўнг вафот этгани ҳақида хабар берган эди.

Айни пайтда ижтимоий тармоқлардаги айрим фойдаланувчилар чақалоқ "клиник ўлимдан кома ҳолатига қайтгани" тўғрисида ҳам маълум қилганлар. Бироқ бу хабарлардан бирортаси ҳозиргача расман тасдиқланмаган ва инкор қилинмаган эди.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги бу маслада сукут сақлашни давом эттирмоқда.

Тошкентдаги Республика тез тиббий ёрдам маркази шифокорлари 11 ойлик болакай танасидан 16 дона игна топгани тўғрисида Озодлик радиоси 22 январь куни хабар берган эди.

Тўққиз соат давом этган жарроҳлик амалиёти пайтида, шифокорларга кўра, болакайнинг йўғон ичаги, сийдик пуфаги, кўкрак қафаси ичи, томоғи, буйраги ва юрагида бўлган игналар олиб ташланган. Ўшанда болакайнинг аҳволи оғир қолаётгани тўғрисида билдирилган эди.

Мазкур иш юзасидан ҳуқуқ-тартибот тузилмалари тергов олиб бораётгани ҳам хабар қилинган.

XS
SM
MD
LG