Линклар

Шошилинч хабар
21 май 2018, Тошкент вақти: 22:01

Россияда ФХХ етакчиси мулки ҳақида мақола чоп этган сайт блокланди


ФХХ директори Александр Бортников

Russiangate.com сайти Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ) етакчиснинг декларация қилинмаган мулки бўйича терговни чоп этиши ортидан расмийлар ва ўз инвесторлари танқидига учради.

Russiangate.com сайтида 23 январь куни ФХХ директори Александр Бортников мулки бўйича журналистик тергов чоп этилиши ортидан айрим Интернет ва мобил провайдерлар сайтни блоклади.

«Роскомнадзор» эса сайтни зудлик билан «экстремист» материал чоп этишда айблаб, ўз қора рўйхатига киритди.

Russiangate.com бош муҳаррири Александрина Елагина Озодлик билан суҳбатда сайт инвесторлари уни бошқа молиялаштирмасликларини билдирганини айтди. 2016 йилда асос солинган лойиҳа Россиянинг бизнес ва сиёсий элитаси бўйича терговларни чоп этиб келаётган эди.

Бортников 2008 йилдан бери ФХХга етакчилик қилиб келади. Бортниковнинг Россия томонидан Қрим аннексия қилиб олиниши ҳамда айирмачилар дастакланишидаги роли учун 2014 йилда Европа Иттифоқи унга қарши санкция жорий қилган.

Сайтда эълон қилинган мақолада Бортниковнинг Санкт-Петербург яқинида қимматбаҳо уйга эга эканлиги маълум бўлгани айтилган.

XS
SM
MD
LG