Линклар

Шошилинч хабар
22 май 2018, Тошкент вақти: 03:17

Маҳбусларни Тоштурмадан янги қамоқхонага кўчириш ишлари ниҳоясига етди


Тоштурма, 2018 йил, январь.

Тошкентдаги Тоштурма деган ном билан машҳур бўлган 1-сонли тергов изоляторида сақланаётган барча маҳбуслар Зангиота туманида янги қурилган қамоқхонага кўчириб бўлинди.

Газета уз нашрининг 29 январда хабар беришича, “Ўзбекистон президенти ташаббуси билан барпо этилган бу қамоқхона барча халқаро стандартларга жавоб беради”.

Озодлик радиоси январь ойи ўрталарида Тоштурмадан Зангиотадаги қамоқхонага маҳбусларни кўчириш жараёни бошлангани тўғрисида хабар берганди.

Тоштурмада маҳбусларни сақлашга мўлжалланган тўртта корпус бўлиб, уларда охирги пайтларда, қамоқхона нозирларининг айтишича, икки ярим минг маҳбус сақланган.

2015 йил июль ойида Женевада БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашининг Ўзбекистондаги вазиятга бағишлаган йиғинида иштирок этган ўзбек делегацияси Зангиотада халқаро талабларга жавоб берадиган тергов изолятори қурилаётганини эълон қилганди.

Янги қамоқхонани ишга тушириш дастлаб 2015 йилнинг кузига режалаштирилган эди, бироқ бу режа амалга оширлмай қолган.

Тоштурма Чор Россияси томонидан 1891 йилда тошдан қурилган эди.

XS
SM
MD
LG