Линклар

Шошилинч хабар
21 август 2018, Тошкент вақти: 18:39

CIA директори: Россия АҚШнинг кузги сайловларига ҳам аралашишга уринади


АҚШ Марказий разведка бошқармаси (МРБ) директори Майк Помпео

АҚШ Марказий разведка бошқармаси (МРБ) директори Майк Помпео ғарб мамлакатлари ички сиёсатига ўз таъсирини ўтказишга уринаётган Россия АҚШда ноябрь ойида бўлиб ўтадиган оралиқ сайловларни ҳам мўлжалга олишини таъкидлади.

30 январь куни BBC эфирга берган интервьюда Помпео:

- Улар фаолияти кескин озайганини кузатмадим, - деди.

Помпеодан Россия ноябрга белгиланган сайловларга аралашишга уриниши ёки йўқлиги ҳақида сўралганда:

- Албатта. Улар шундай қилишга уринишда давом этишларига ишончим комил, - деди.

- Аммо Америка эркин ва адолатли сайлов ўтказа олишига ишонаман, - дея қўшимча қилди директор.

АҚШ разведка агентликлари Кремль Россия президенти Владимир Путин кўрсатмаси билан 2016 йилги АҚШ президенти сайловига таъсир ўтказишга уринган, дея хулоса қилган.

Россия аралашуви бўйича махсус терговчи Роберт Мюллер ва яна уч Конгресс қўмитаси расмий Москванинг сайловга аралашувини мустақил равишда тергов қилмоқда.

XS
SM
MD
LG