Линклар

Шошилинч хабар
28 май 2018, Тошкент вақти: 13:07

Трамп Шимолий Кореяга нисбатан қатъий босим кампанияси ўтказилаётганини билдирди


АҚШ президенти Дональд Трамп.

АҚШ президенти Дональд Трамп Шимолий Кореянинг ядровий қурол яратиш амбицияларига қарши “қатъий босим кўрсатиш” кампаниясини ўтказаётганини билдирди ва Пхеньян режимини “ёвуз диктатура”, деб атади.

Бу ҳақда Трамп АҚШ Конгрессининг 30 январда ўтган қўшма йиғилиши чоғида гапирди.

Президент асосан АҚШнинг ички муаммоларига бағишланган нутқи чоғида Шимолий Кореянинг ядровий ракеталар ишлаб чиқариш уриниши яқин келажакда Америка учун ҳақиқий таҳдидга айланиши мумкинлигини таъкидлади.

“Аввалги тажриба шуни кўрсатдики, ўзимизга жуда ишониб кетганимиз ва айрим талаблардан чекинишимиз Шимолий Кореянинг агрессиясини кучайтирмоқда ва фитналарга сабаб бўлмоқда. Мен бизни бугунги хавфли вазиятга солиб қўйган аввалги маъмуриятлар йўл қўйган хатоларни такрорламайман”, деди Трамп.

XS
SM
MD
LG