Линклар

Шошилинч хабар
21 май 2018, Тошкент вақти: 07:49

Стокҳолм "террорчиси" Раҳмат Оқилов суди 13 февралда бошланади


Стокҳолмда амалга оширилган терактда гумон қилинаëтган Раҳмат Оқилов.

Ўтган йилнинг 7 апрелида Стокҳолмда террор ҳаракатини амалга оширганликда айбланаётган Ўзбекистон ватандоши Раҳмат Оқиловга нисбатан суд жараёни13 февралда бошланади. Бу ҳақда 30 январь куни Стокҳолм суди тарқатган расмий баёнотга таянган ҳолда Новости агентлиги хабар берди.

Расмий баёнотда таъкидланишича, суд жараёни 9 майда якунланиши режаланмоқда. Оқиловга нисбатан ҳукм эса июнь ойининг бошларида ўқилади.

18 декабрда Швеция прокурори Ханс Ирман Раҳмат Оқиловга нисбатан тергов жараёни якунланганини ва иш судга оширилганини айтган эди. Лекин ўшанда суд жараёни қачон бошланиши номаълум бўлиб қолаётган эди.

Оқилов 2017 йилнинг 7 апрелида Стокҳолм марказидаги Дроттнинггатан кўчасида юк машинасини пиёдалар устига ҳайдаши оқибатида 11 яшар бир қизалоқ дохил 5 одам ҳалок бўлган, 14 киши жароҳатланган эди.

XS
SM
MD
LG