Линклар

Шошилинч хабар
26 май 2018, Тошкент вақти: 20:29

Россияда собиқ губернатор 8 йилга озодликдан маҳрум қилинди


Никита Белих суд залида.

Россияда суд Киров область собиқ губернатори Никита Белихни 1 февраль куни 8 йилга озодликдан маҳрум қилиш тўғрисида ҳукм чиқарди.

Ҳукмга биноан Белих бу муддатни қаттиқ режимли колонияда ўтайди. У катта миқдорда пора олганликда айбдор деб топилди.

Прокуратура Никита Белихни 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилишни ва унга 100 миллион рубль миқдорда жарима солишни сўраган эди.

Собиқ губернатор ўзига қўйилган айбларни тан олмади ва иш махсус хизматларнинг иғвоси эканини айтмоқда. Собиқ губернаторни ҳибсга олиш ишларига ФХХ генерали Олег Феоктистов раҳбарлик қилган. У Россия Иқтисодий тараққиёт собиқ вазири Алексей Улюкаев иши билан ҳам шуғулланган эди.

XS
SM
MD
LG