Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:52

Озарбайжонда президент сайлови 6 ой аввалга кўчирилди


Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев
Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев

5 февраль куни эълон қилинган Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевнинг янги фармонида ёзилишича, жорий йилнинг 17 октябрига белгиланган президентлик сайлови 11 апрелга кўчирилган.

Фармонда бундай қилинишига мамлакат конституцияси ва сайлов кодекси асос бўлгани айтилади.

Озарбайжон 2016 йилнинг сентябрида инсон ҳуқуқлари ташкилотлари ва мухолифатчилар танқидига учраган референдум ўтказиб, ўз констициясини ўзгартирган эди.

Киритилган ўзгаришлар Алиевга сайловларни эрта ўтказиш ҳуқуқини беради.

Алиев нима сабабдан сайловни эрта ўтказишга қарор қилгани ҳозирча номаълум.

XS
SM
MD
LG