Линклар

18 феврал 2018, Тошкент вақти: 04:42

Тошкентда 2018 йилда ўртача иш ҳаққи 3 миллион сўмдан кўп бўлиши иддао қилинди


Жорий йилда Тошкентда ўртача ойлик 3 миллион 96 минг сўмни ташкил этиши ва ўртача пенсиялар миқдори 805 минг сўмдан ($98,4) ошиши режалаштирилмоқда.

Бу ҳақда 2012-2017 йилларда Тошкент шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий натижалари ҳамда 2018 йил режа кўрсаткичларига таянган ҳолда ЎзА хабар берди.

Расмий маълумотда айтилишича, 2017 йилда Тошкентда ўртача ойлик миқдори 2 миллион 818 минг сўмни, яъни таҳминан 344 долларни, ўртача ойлик пенсия эса 692 минг сўм, яъни 84 долларни ташкил этган.

Бироқ Республика Давлат статистика қўмитаси пойтахт расмийлари маълумотларига қарама-қарши келувчи рақамларни эълон қилган.

Статистиканинг билдиришича, 2017 йилда Тошкентда ўртача иш ҳақи 1 миллион 986 минг сўмни, яъни 243 долларни ташкил қилган. Ўзбекистон бўйича иш ҳаққининг ўртача кўрсаткичи 1 миллион 453 минг сўмни ($177) ташкил этган.

Москвадаги Фарғона агентлигининг Статистика қўмитасига таяниб билдиришича, Ўзбекистонда 2012 йилдан бери иш ҳақи миқдори уч баробарга, пенсиялар эса икки баробарга кўпайган.

Эслатиб ўтамиз, 2012 йилда бир АҚШ долларининг нархи 1817 сўм эди, бугун эса 8176 сўмга тенг.

XS
SM
MD
LG