Линклар

Шошилинч хабар
22 октябр 2018, Тошкент вақти: 04:26

ЕИ ва Грузия "дўстликни мустаҳкамлаш"га келишиб олди


Европа Иттифоқининг ташқи ишлар мутасаддиси Федерика Могерини (ўнгда) ва Грузия бош вазири Квирикашвили.

Брюсселда 5 февралда ўтган Европа Ититифоқи ва Грузия музокараларида расмийлар Ассоциация тўғрисидаги битимнинг амалга оширилиши юзасидан эришилган олға силжишлардан мамнун эканликларини билдирдилар ҳамда ҳамкорликни ривожлантириш борасида келишиб олдилар.

-Грузия Европа Иттифоқи учун муҳим ва қадрли ҳамкор ҳисобланади. Шунинг учун биз бундан буён ҳам дўстлигимизни мустаҳкамлаш учун инвестиция ётқизишдан манфаатдормиз. Бу дўстлигимиз яхши самара бермоқда, -деди Европа Иттифоқининг ташқи ишлар мутасаддиси Федерика Могерини.

Ўз навбатида Грузия бош вазири Квирикашвили “Биз Грузиянинг Европа Иттифоқи билан интеграциялашуви жараёни кучайтирилишини сабрсизлик билан кутмоқдамиз”, деб айтди.

Грузия Европа Иттифоқининг “Шарқий ҳамкорлик” лойиҳаси бўйича ҳамкори ҳисобланади.

"Шарқий ҳамкорлик"ка 2009 йилда Европа Иттифоқи ташаббуси билан асос солинган эди. Бу дастурнинг учта мамлакати – Украина, Грузия ва Молдавия – ЕИ билан ассоциация тўғрисидаги Битимни имзолади.

Унга кўра, эркин савдо ҳудуди яратилади, бундан ташқари бу мамлакат фуқаролари Шенген Битими мамлакатларига визасиз бориш имкониятига эга.

Россия бир неча бор баёнот бериб, "Европа ҳамкорлиги" ўзининг иқтисодиётига таҳдид эканлигини бидирган эди. Аммо Брюссел бу айбловларни рад қилади.

XS
SM
MD
LG