Линклар

Шошилинч хабар
27 май 2018, Тошкент вақти: 04:26

АҚШ элчихонаси Дилмурод Саййиднинг озод этилганини олқишлади


Собиқ cиёсий маҳбус Дилмурод Саййид.

АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси 5 февраль куни журналист Дилмурод Саидовнинг озод қилиниши муносабати билан расмий баёнот эълон қилди.

“Америка Қўшма Штатлари 2009 йилда порахўрлик ва бошқа жиноятларни содир этганликда айбланиб, 12 йилга озодликдан маҳрум этилган журналист ва ҳуқуқ ҳимоячиси Дилмурод Саидовнинг озод қилинишини олқишлайди. Дилмурод Сайидов доим айбсизлигини таъкидлаб келган. 2016 йил сентябрида президентлик лавозимига келганидан бери ўнлаб виждон тутқунлари озод этилгани учун Президент Мирзиёевни қутлаймиз”, дейилади элчихона расмий сайтида эълон қилинган баёнотда.

АҚШ элчихонаси баёнотида президент Мирзиёев қонун устуворлиги соҳасини ислоҳ қилиш учун муҳим қадамлар қўйгани таъкидланади. Шунингдек, элчихона Ўзбекистон ҳукуматини бошқа сиёсий маҳбусларни ҳам озод этишга чақирган.

“Қўшма Штатлар адолатни кутиб, ҳамон қамоқда қолаётган барча виждон тутқунларини озод этилишини, озод этилганларнинг ҳуқуқларини қайта тиклашни ва барча фуқаролар учун қонун устуворлиги такомиллаштирилишини кутиб қолади”, дейилади баёнотда.

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Тошкент вилояти бўлими фаоли, журналист Дилмурод Саййид (Дилмурод Саидов) 3 февраль куни озодликка чиқарилди.

Журналист Дилмурод Саидов жиноят ишлари бўйича Қарши тумани судининг ажрими билан муддатидан аввал қамоқдан чиқарилган.

56 яшар журналист ва инсон ҳуқуқлари фаоли Дилмурод Саййид 2009 йилнинг 22 февралида товламачиликда айбланиб қўлга олинган эди.

XS
SM
MD
LG