Линклар

Шошилинч хабар
14 декабр 2018, Тошкент вақти: 19:40

Булоқбошида топилган газ конидаги учта қудуқ ишга туширилди


Иллюстратив сурат.

Андижон вилояти Булоқбоши туманида топилган янги газ кони ишга туширилди. Бу ҳақда 20 февралда “Андижоннефть” акциядорлик жамиятига таянган ҳолда ЎзА хабар берди.

“Андижоннефть” ширкатининг билдиришича, газ кони ҳудудида тўртта қудуқ қазилди ва шу кунгача бу қудуқлардан учтаси ишга туширилди. Тўртинчи қудуқ яқин кунларда ишга туширилиши режалаштирилмоқда.

Булоқбоши тумани Учтепа қишлоғи ҳудудида Фарғона водийсида биринчи марта табиий газ кони топилгани тўғрисида 2017 йилнинг 28 ноябрида хабар берилган эди.

Ўшанда газ 1080 метр чуқурликдан 100 атмосфера босимида соатига 2300-2400 кубометр миқдорида қазиб олинаётгани ва конда газни филтрлаб тозаловчи ускуналар ўрнатилгани айтилган.

XS
SM
MD
LG