Линклар

Шошилинч хабар
23 сентябр 2018, Тошкент вақти: 13:24

Қозоғистонда Қирғизистондан тикилган болалар кийимидан заҳарли моддалар топилди


Иллюстрация

Қозоғистоннинг Қарағанда шаҳрида Қирғизистонда ишлаб чиқарилган болалар кийимидан заҳарли моддалар топилгани ҳақда маҳаллий ОАВ Қарағанда вилоят жамоат соғлиғини сақлаш департаменти бошлиғиг ўринбосари Юрий Залигинга таяниб хабар қилди.

Унинг сўзларига қараганда, санитар врачлар Қарағандадаги йирик бозор ва дўконларда сотилаётган Қирғизистонда ишлаб чиқарилган болалар кийимлари таркибида меъёрдан юқори формальдегид топган.

«Маҳсулотларнинг катта қисми Олмаота ва Бишкекдаги бозорлардан олиб келингани аниқланди. Формальдегид – бу заҳар. У инсон организмига сингиб кетиши ва салбий оқибатларга сабаб бўлиши мумкин», - деган Юрий Залигин.

Нашрларнинг маълум қилишича, товарлар пештахтадан олинган, сотувчиларга 200 миллион танга миқдорида жаримага солинган.

XS
SM
MD
LG