Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 09:52

Орол денгизи бўйида иккита туристик комплекс ташқил қилинди


Мирзиёев Орол бўйидаги Мўйноқ туманини сайёҳлик марказига айлантириш режасига мувофиқ Орол денгизи бўйида иккита туристик комплекс ташкил қилинди. Бу ҳақда ЎзА агентлиги Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг Қорақалпоғистон ҳудудий бошқармасига таяниб хабар қилди.

Биринчи туристик комплекс Мўйноқда “Tazabay Grand Service” МЧЖ томонидан, иккинчиси шу жойнинг ўзида “Muinok tour” МЧЖ томонидан очилган.

ЎзА ушбу комплекслар орқали сайёҳларга дам олиш, овқатланиш ва транспорт хизматлари кўрсатилаётгани ҳақида ёзди.

Хорижлик сайёҳлар Ўзбекистоннинг аксар ҳудудларида туризм учун инфратузилмалар ривожланмаганини айтиб келади.

Электр ва табиий газ муаммоси мавжуд экани айтиладиган ушбу ҳудудларда туристларга қай даражада хизмат кўрсатилаётгани ҳақида Озодликда маълумот йўқ.

Орол денгизи 1960 йилгача дунёдаги энг катта тўртинчи кўл эди. Бироқ сўнгги 40 йил ичида денгиз ҳудуди икки баробарга қисқариб, сув баландлиги 18 метрга тушиб кетган. Оролдаги ҳайвонот дунёси ва балиқлар йўқ бўлиб кетди.

XS
SM
MD
LG