Линклар

Шошилинч хабар
25 июн 2018, Тошкент вақти: 11:00

АҚШ Путиннинг ядровий қурол тўғрисидаги баёнотига муносабат билдирди


Путин Федерал Йиғинда чиқиш қилмоқда.

АҚШ Давлат департаменти Россия президенти Путин Федерал Йиғинга қилган мурожаатида янги ядровий қурол тўғрисидаги видеороликни намойиш этгани ортидан Москвани халқаро мажбуриятларни бузаётганликда айблади.

Давлат департаменти расмий вакили Хезер Науэр 1 март куни “Москва ўз халқаро мажбуриятларини бузган ҳолда вазиятни беқарорлаштирувчи қуроллар тизимини 10 йилдан бери ишлаб чиқмоқда”, деб билдирди.

Аввалроқ АҚШ Мудофаа вазирлиги расмийлари Владимир Путин баёноти улар учун янгилик бўлмаганини ва АҚШ армияси ўз фуқароларини ҳар қандай таҳдиддан ҳимоя қилишга қодир эканини маълум қилган эди.

Владимир Путин пайшанба куни Федерал Йиғинда қилган чиқишида Россияда охирги йилларда энг замонавий ядровий ва бошқа қурол турлари яратилганини экранда намойиш қилган.

Путин видеолар намойиши якунида: “Таъкидлайманки, ўз ҳарбий доктринасига мувофиқ¸ Россия агрессияга жавобан ядро қуролини ишлатиши мумкин. Ишонаманки, бугунги айтганларим ҳар қандай эҳтимолий агрессорни ўзига келтириб қўяди. Йигитларимиз яна бирор нима ўйлаб топишади”, деб билдирган.

XS
SM
MD
LG