Линклар

Шошилинч хабар
27 апрел 2024, Тошкент вақти: 05:32

Кобулдаги портлашда 1 одам ҳалок бўлди, 22 одам яраланди


Афғонистон пойтахти Кобулдаги Австралия элчихонаси ёнида кучли портлаш рўй берди.

Портлашда 1 афғонистонлк ҳалок бўлди, 22 одам яраланди.

Худкуш террорчи Кобулнинг PD9 туманида ўзини ўзи портлатган.

Афғон матбуотига кўра, ҳужумдан кўзланган мақсад хорижий кучлар конвойи бўлган.

Кобулда портловчи қурилма Австралия элчихонаси машиналари олдида ҳаракатга келтирилган.

Ходимлардан ҳеч ким жабрланмади, дейилади Австралия Ташқи ишлар вазири Жули Бишопнинг баёнотида.

Афғонистон Ички ишлар вазирлиги вакили Нажиб Дониш бир киши ҳалок бўлгани, яна 22 киши жароҳат олганини маълум қилди.

Айни дамда бирорта гуруҳ портлаш учун масъулиятни ўз зиммасига олмади.

XS
SM
MD
LG