Линклар

Шошилинч хабар
19 декабр 2018, Тошкент вақти: 18:45

Мирзиёев Тожикистонга давлат ташрифини бошлади


Душанбеда Мирзиёевнинг давлат ташрифи арафасида мана шундай баннерлар пайдо бўлди.

Президент Шавкат Мирзиёев ҳамкасби Имомали Раҳмоннинг таклифига биноан 9 март куни давлат ташрифи билан Тожикистонга жўнаб кетди.

Ташриф доирасида икки давлат тадбиркорлари ўртасида камида 140 миллион долларлик шартномалар имзоланиши кутилмоқда.

Бу ҳақда маълум қилган президент матбуот котиби Комил Алламжоновнинг билдиришича, шартномалар Душанбеда ўтадиган ўзбек-тожик бизнес форуми ва Ўзбекистон миллий саноат кўргазмаси доирасида тузилади.

Бундан ташқари икки давлат президентлари томонидан 27 ҳужжат қабул қилиниши кутилмоқда.

Шавкат Мирзиёевнинг Душанбега давлат ташрифи 9-10 март кунлари амалга оширилади.

Мазкур ташриф арафасида Ўзбекистон-Тожикистон чегарасидаги ўнга яқин назорат – ўтказиш пунктлари қайта очилиб, уларнинг фаолияти қайта жонлантирилди.

Ўзбекистон ва Тожикистон президентлари томонидан имзоланадиган ҳужжатлар орасида энг муҳими икки давлат ўртасида визасиз қатнов тўғрисидаги шартнома бўлиши кутилмоқда.

XS
SM
MD
LG