Линклар

Шошилинч хабар
20 июн 2018, Тошкент вақти: 14:21

Россияда ишламоқчи бўлганларга рус тили бепул ўқитилади


Россиядаги банклардан бирида уйига пул жўнатаётган ўзбекистонлик муҳожирлар.

Россияда ишлашни режалаштираётган ўзбекистонликар учун бепул ўқитиладиган рус тили ва касблар бўйича тайёрлов курслари ташкил этилади. Sputnik нашрининг билдиришича, президент Шавкат Мирзиёев бу борадаги қарорни имзолаган.

Хабарда айтилишича, курслар Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тасарруфида бўлган касб-ҳунар коллежлари ҳамда тайёрлов марказлари ҳузурида ташкил қилинади.

Бундай курслар 2021 йилнинг 1 январига қадар солиқ имтиёзларига эга бўладилар. “Солиқ имтиёзлари миқдори юқорида қайд этилган ўқув курсларини ташкил қилиш билан боғлиқ харажатлари миқдорида белгиланади”, дейилади хабарда.

Расмий маълумотларга қараганда, 2018 йилда Россияга Ўзбекистондан ҳукумат тузилмалари орқали 50 минг нафар ишчини юбориш режалаштирилмоқда.

Аввалроқ 1 апрелдан бошлаб “Ўзбекистон темир йўллари” ва Ўзбекистон ҳаво йўллари” ширкатлари меҳнат муҳожирларига билетларни 20 фоизгача арзон нархда сота бошлаши ҳақида хабар қилинган эди.

XS
SM
MD
LG