Линклар

Шошилинч хабар
22 июн 2018, Тошкент вақти: 10:47

Вена марказида 4 одамни пичоқлаган афғонистонлик қўлга олинди


Венада пичоқбозлик бўлган жойни текшираётган эксперт-криминалист.

Австрия ҳукуматининг билдиришича, қўлга олинган 23 ёшли афғонистонлик йигит Венада пичоқ билан 4 одамга ҳужум қилиб, уларни яралаганини тан олди.

Хабарда айтилишича, афғонистонлик “ўзининг ҳаётдаги ўрнини топа олмаганидан” ғазабланган ҳолда одамларга ҳужум қилган.

-Ҳозир биз таҳминан 19дан 45 дақиқа ўтганида ҳужум бўлганини аниқ биламиз. Гувоҳларга кўра, пичоқ билан ҳужум қилинганлардан уч нафари бир оила аъзоларидир. Ота, она ва қиз жиддий тарзда яраланган,- деди Австрия поилцияси расмийси Патрик Майерхофер.

8 март куни Австрия полицияси бир оиланинг уч аъзоси-67 ёшдаги ота, 56 ёшдаги она, 17 ёшдаги қиз ва яна бир 20 ёшли йигитни 7 март куни пичоқ билан яралаган афғонистонлик Венада қўлга олинганини билдирган эди.

Афғонистонлик мазкур ҳужумни Вена марказидаги гавжум Пратерштрассе кўчасида амалга оширган.

XS
SM
MD
LG