Линклар

Шошилинч хабар
05 май 2024, Тошкент вақти: 07:15

Россияда сайлов: Путин 76,6 фоиз овоз олди (ВИДЕО)


Путин овоз бермоқда, Москва, 18-март, 2018 йил
Путин овоз бермоқда, Москва, 18-март, 2018 йил

Россияликлар 18 март куни президентлик сайловида овоз бердилар. Бу сайловда ҳам 65 яшар Владимир Путиннинг ғалаба қозониб, тўртинчи муддат президентликда қолмоқда.

Сайловнинг дастлабки натижалари

Россия Марказий сайлов комиссияси дастлабки ҳисоб-китобларга қараганда18 март куни ўтган президент сайловида Владимир Путин ғалаба қилганини билдирди.

Овозларнинг 95 фоизи ҳисоблаб бўлинган ҳолатга кўра, Путин учун сайловда қатнашганларнинг 76,6 фоизи овоз берган.

Путин ғалаба тўғрисидаги дастлабки маълумотлар пайдо бўлганидан сўнг Москва марказида Қримнинг Россияга қўшиб олинганига 1 йил тўлгани муносабати билан концерт ўтказилаётган майдонга келди ва ўз тарафдорларига миннатдорчилик билдирди.

Сайлов комиссиясининг билдиришича, Коммунистик партиядан номзод Павел Грудинин 11,9 фоиз, ультрамиллатчи Владимир Жириновский, 5,8 фоиз, журналист Ксения Собчак 1,6 фоиз овоз олган.

Президентликка номзод қолган тўрт киши - либераллар лидери Григорий Явлинский, миллатчи Сергей Бабурин, коммунист Максим Сурайкин ва марказчи Борис Титов 1 фоизга етиб етмаган овоз олишган.

Кузатувчилар сайловда кўплаб қонунбузарликлар кузатилганини билдирмоқда.

Россия президентлигига 8 номзод

Бу сайловда президент Путиндан ташқари яна 7 номзод иштирок этди ва уларнинг кўрсаткичлари, сайловолди сўровларига кўра, амалдаги президентникидан анча пастдир.

Ушбу сўровларда, жумладан, Коммунистлар партиясидан номзод Павел Грудинин 7 фоиз, журналист Ксения Собчак 2 фоиз овоз олган, Путин эса 69 фоиз олган.

Россия президентлигига 8 номзод
Россия президентлигига 8 номзод

Бошқа номзодлар - ЛДПР етакчиси Владимир Жириновский, "Народний союз" иттифоқидан миллатчи-сиёсатчи Сергей Бабурин, "Коммунистическая партия коммунисты России" партиясидан номзод Максим Сурайкин, "Партия Роста" партиясидан номзод Борис Титов ва "Яблоко" партиясидан номзод Григорий Явлинскийлардир.

"Путиннинг ютуқлари"

Москвада овоз берган Путиннинг ўзи мамлакат учун "энг тўғри дастурни тақдим қилгани" ва унинг президентликда қолиши бутун Россия учун "ютуқ" келтиришини таъкидлади.

Gallup сўров маркази 2017 йилнинг охирроғида ўтказган сўровда россияликларнинг 80 фоизга яқини Путин сиёсатини маъқуллашини билдирган.

Амалдаги президентнинг сайловчилари орасидаги обрўйи, давлат телевидениеси ватанпарварлик руҳида тақдим қилган "тарихий воқеалар", жумладан, Қримнинг аннексия қилиниши ва Суриядаги ҳарбий амалиёт ортидан янада ортгани кузатилди.

Навалнийга йўл йўқ

Ушбу сайловда қатнашиш ниятини билдирган ва Владимир Путининг ашаддий танқичиси бўлган Алексей Навальний эса сайловга қўйилмади.

Айни пайтда, президентга мухолиф Алексей Навалнийнинг тарафдорлари мамлакат бўйлаб сайловга қўйилмаганини хабар қилмоқда.

Қуйида Навальний етакчилигидаги телестудиянинг жонли трансляциясини томоша қилишингиз мумкин:

Сайлов участкаларида байрам

Расмий маълумотга кўра, бу галги президентлик сайловида сайловчиларнинг фаол иштирок этаётгани қайд этилган, жумладан, Россия шарқидаги бир неча областларда сайловчилар иштироки 100 фоизни ташкил қилган.

Россиянинг турли регионларидаги Озод Европа/Озодлик радиоси мухбирлари ва хорижлик журналистларнинг хабар қилишича, аксар участкаларда овоз бериш жараёни байрам тадбирига айлантирилган.

Уфадаги сайлов учаскасида эса овоз берувчилар лотерея ўйинига жалб қилинаётгани кузатилди.

Россия Марказий сайлов комиссияси раиси Элла Памфилова Москва вақти билан соат 11гача сайловчиларнинг 16 фоизи овоз бериб бўлгани, бу эса 2012 йилдаги кўрсаткичдан баланд эканини маълум қилди.

Шунингдек, у комиссияси веб саҳифаси DDoS киберҳужумига учрагани ва бунинг ортида Россия сайловига аралашишни истаган хорижий кучлар турганини иддао қилди.

Қонунбузарликлар

Сайлов участкаларидаги кузатувчилар ва журналистлар қонунбузарликлар кузатилаётганини хабар қилмоқда.

Энг кўп учраётган ҳолатлар - сайловчиларнинг овоз беришга мажбурланаётгани, бир кишининг ўнлаб киши ўрнига овоз бераётганидир.

Хориждаги россияликлар танлови

Айни пайтда, хориждаги Россия элчиликларида ҳам овоз бериш жараёни бормоқда. Хусусан, Франциядаги элчихонада яқинда Россия фуқаролигини олган француз актёри Жерар Депардье овоз берди.

Узоқ Шарқда сайлов биринчи бўлиб тугади

Приморье, Хабаровск ўлкаси ва Еврейский автоном областларида овоз бериш маҳаллий вақт билан соат 20:да, Москва вақти билан соат 13:00да тугади.

"Интерфакс" агентлигининг хабар қилишича, овоз берувчиларнинг фаоллиги 2012 йилдагидан юқори бўлган, қонунбузарликлар кузатилмаган.

(Ушбу линкда Озод Европа/Озодлик радиоси рус хизматининг президентлик сайлови ёритилаётган ЖОНЛИ БЛОГИ билан танишишингиз мумкин)

XS
SM
MD
LG