Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:45

Ўзбекистонга Халқаро миграция ташкилоти делегацияси келди


2 апрелда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Халқаро миграция ташкилоти (ХМТ) бош директори Вильям Лейси Свинг бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди.

Бу ҳақда хабар қилган ТИВ ахборот хизматига кўра, айни пайтда Ўзбекистон ХМТга аъзо эмас. Мазкур ташкилот вазифасига миграция масалаларини ҳал қилишда кўмаклашиш, ушбу соҳадаги халқаро ҳамкорликни ривожлантириш киради.

ТИВда бўлиб ўтган суҳбат чоғида Ўзбекистон ва ХМТ ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди.

"Ўзбекистон ташкилот фаолиятида тўлақонли аъзо сифатида қатнашиш имкониятини кўриб чиқаётганлиги ХМТ делегациясига маълум қилинди. Шу нуқтайи назарда ўзаро муносабатларни мустаҳкамлаш ва кенгайтиришдан икки томон ҳам манфаатдор эканлиги тасдиқланди", дейилган ТИВ ахборот хизмати хабарида.

ХМТ делегациясининг мамлакатимизга ташрифи дастуридан Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши, ҳукумати, меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш ва ички ишлар вазирликлари ҳамда Бош прокуратурада учрашувлар ўтказиш ўрин олган.

XS
SM
MD
LG