Линклар

Шошилинч хабар
22 январ 2021, Тошкент вақти: 18:18

Фарғона водийсида энергия тақчиллигига келаси йил декабридан бироз барҳам берилиши мумкин


Наманган вилоят, Тўрақўрғон туманида қурилаётган Иссиқлик электр станциясининг 1-энергоблоги 2019 йилнинг декабрь ойида ишга туширилади. 2-энергоблок ва станциянинг тўлиқ ишга туширилиши 2020 йилнинг март ойига режалаштирилган.

Бу ҳақда “Ўздавэнергоназорат” инспекцияси Наманган ҳудудий бўлими инспектори Шерзод Ҳожиевга таяниб, ЎзА ахборот агентлиги хабар қилди.

Ҳожиевга кўра, “Ўзбекэнерго” давлат акциядорлик компанияси буюртмаси асосида бунёд этилаётган мазкур станциянинг умумий лойиҳа қиймати 1 миллиард 195 миллион 870 минг АҚШ долларга тенг.

Ҳозиргача бу ерда объектгача бўлган йўл ва коммуникация тармоқлари, дирекция маъмурияти учун икки қаватли бино, ёнғин хавфсизлиги хизмати иншоотлари, соатига 120 куб метр ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган бетон заводи ва бошқа кўплаб ёрдамчи хўжалик иншоотлари қурилган. Бундан ташқари ИЭС да ишловчилар учун қурилаётган тўрт қаватли иккита турар-жой биносида пардозлаш ишлари олиб борилмоқда. Қурилиш-монтаж ишларига 800 ишчи ва 44 махсус техника жалб этилган.

Ўзбекистон аҳолиси, жумлдан видийликлар йиллардан буён электр қуввати тақчиллигидан азият чекиб келади.

XS
SM
MD
LG