Линклар

Шошилинч хабар
01 апрел 2026, Тошкент вақти: 21:26

Ўзбекистонда йилнинг биринчи чорагида ЯИМ 5,1 фоизга ўсди

Ўзбекистон Ялпи Ички Маҳсулоти (ЯИП) 2018 йилнинг январь-март ойларида 2017 йилнинг айни муддатига нисбатан 5,1 фоизга ўсиб, 64,9 трлн сўмни ташкил этди.

Бу ҳақда Ўзбекистон Давлат Статистика Қўмитаси сайтида хабар қилинди.

Ўтган йилнинг дастлабки уч ойига нисбатан бу йил ЯИМ индекс-дефлятори 137,4% ни ташкил этди.

ИЯМ аҳоли жон бошига қарийб 1,986 млн сўмга тўғри келди.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг айни муддатига нисбатан 3,3% кўплигини англатади.

Давлат Статистика Қўмитасига кўра, иқтисодий ўсишга мамлакат иқтисодиётининг асосий соҳаларидги ижобий кўрсаткичлар сабаб бўлган.

This item is part of
XS
SM
MD
LG