Линклар

Шошилинч хабар
11 май 2024, Тошкент вақти: 02:45

Бухорода боғча мудираси 600 минг пора билан ушланди


Бухоро шаҳридаги 81-сонли мактабгача таълим муассасаси мудираси Шоира Атаева пора билан ушланди. Бу ҳақда Бухоро ИИБ матбуот нашрларига маълум қилди. Мудира икки қизини боғчага бермоқчи бўлган ота-онадан 600 минг сўм пора талаб қилган. Ота-она эса бу ҳақда ҳуқуқ органларига мурожаат этган. Мудира Ш.Атаева вилоят ИИБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан пора олаётганда ушланган. Жиноий ишга оид бошқа тафсилотлар маълум қилинмаган.

XS
SM
MD
LG