Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 22:05

Ўзбекистон матбуот эркинлиги рейтингида биринчи марта 4 поғона юқорига кўтарилди


Ўзбекистон ҳозирда ҳам ҳаритада қора ранг билан белгиланган давлатлар қаторида қолмоқда.
Ўзбекистон ҳозирда ҳам ҳаритада қора ранг билан белгиланган давлатлар қаторида қолмоқда.

Бош қароргоҳи Парижда бўлган “Чегара билмас мухбирлар” (Reporters sans frontières) ташкилоти 180 мамлакатда сўз эркинлиги вазияти бўйича 25 апрелда эълон қилган ҳисоботида Ўзбекистонни 165-ўринга қўйди.

Ўзбекистон матбуот эркинлиги рейтингида биринчи марта 4 поғона юқорига кўтарилди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:01 0:00

2017 йилда Ўзбекистон бу рейтингда 169-ўринда, 2016 йилдаги кўрсаткичда эса 166-ўринда эди. Шундан келиб чиқилса, Ўзбекистоннинг матбуот эркинлиги кўрсаткичи ўтган йилга нисбатан 4 поғонага, 2016 йилдагига нисбатан 1 поғонага яхшиланди. Ўзбекистон мустақил бўлганидан бери биринчи марта матбуот эркинлиги рейтингида юқори поғонага кўтарилмоқда.

Ҳисоботга илова қилинган ҳаритада сўз эркинлиги соҳасидаги аҳвол энг ёмон бўлган давлатлар қора рангга бўялган. Ўзбекистон кўрсаткичи бир оз яхшиланган бўлса-да, ҳамон ҳаритада қора рангга бўялган давлатлар қаторида қолмоқда.

“Чегара билмас мухбирлар” ташкилотининг шарқий Европа ва Марказий Осиё бўйича вакили Йохан Бир ҳисобот ҳақида маълумот берар экан, жорий йилдаги рейтинг кутилмаган натижаларга бой бўлганини айтди.

- Жорий йилда Марказий Осиё давлатларидаги матбуот эркинлиги эволюцияси парадоксларга бой бўлди. Шахсан мен бундай ҳолатга гувоҳ бўламан, деб ўйлаган ҳам эмасман. Жаҳон матбуот эркинлиги индексида 89-ўринни эгаллаб келган Қирғизистон 98 - ўринга тушиб кетди, Ўзбекистон эса, аксинча, тўрт поғона юқорига кўтарилди, -деди Йохан Бир.

Халқаро Human Rights Watch инсон ҳуқуқлари ташкилоти 28 март куни эълон қилган 37 саҳифалик янги ҳисоботида ҳам, Ўзбекистонда сўнгги икки йилда сўз эркинлиги билан боғлиқ вазият "ижобий томон"га ўзгарганинини таъкидлаган. Бироқ бу ташкилот "алоҳида журналистлар, ёзувчилар ва оддий фуқаролар танқидий қарашлари туфайли ҳукумат томонидан ҳамон таъқибга учраётгани”дан ташвиш билдирган эди. Human Rights Watch ҳисоботда Ўзбекистонда 27 нафар сиёсий маҳкум озод этилгани олқишланган.

“Чегара билмас мухбирлар” ҳисоботида умумиятла олганда жаҳонда матбуот эркинлиги вазияти ёмонлашгани қайд этилган. Жумладан, Қўшма Штатларнинг ҳам кўрсаткичи ёмонлаб, 45-ўринга тушиб қолган.

-Биз демократик модел эрозиясига гувоҳ бўлаётирмиз, айниқса, бугунги кунда матбуот эркинлиги энг яхши бўлган Европада ҳам бу нарса сезилаяпти. Рейтингда кўрсаткичлари энг ёмонлашган беш давлат Европада жойлашган, -деди “Чегара билмас мухбирлар”ташкилотининг бош котиби Кристоф Делор.

Ҳисоботда матбуоти энг эркин бўлган давлатлар қаторида икки йилдан бери Норвегия ва Швеция тилга олинмоқда. Матбуот эркинлиги энг ёмон бўлган давлат эса Шимолий Кореядир.

Марказий Осиё давлатлари орасида матбуот эркинлиги рейтингида Қирғизистон 98-, Тожикистон 149-, Қозоғистон 158-,Туркманистон 178-ўринни эгаллаган.

XS
SM
MD
LG