Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 01:49

81 ёшли Элмурод Чориев Сурхондарёдан Ўшга велосипедда йўлга чиқди (ВИДЕО)


Элмурод Чориев Сурхондарёдан Тошкентгача бўлган масофани 8 кунда босиб ўтди. Сурат блогер Санжар Саид томонидан тақдим этилди.
Элмурод Чориев Сурхондарёдан Тошкентгача бўлган масофани 8 кунда босиб ўтди. Сурат блогер Санжар Саид томонидан тақдим этилди.

Сурхондарё вилоятининг Ангор туманида истиқомат қилувчи 81 ёшли Элмурод Чориев саёҳат қилиш учун велосипедда Қирғизистонга қараб йўлга чиқди. Элмурод Чориев 8 кун йўл юриб Тошкентга 26 апрелда етиб келган.

81 ёшли Элмурод Чориев Сурхондарёдан Ўшга велосипедда йўлга чиқди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:39 0:00

Блогер Санжар Саид Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасида Элмурод Чориев билан қилинган қисқа суҳбат видеосини эълон қилди.

Видеода оқсоқол бир кунда йўлнинг паст-баландлигига қараб 70−80 километрдан 120−130 километргача масофани босиб ўтаётганини айтган.

Элмурод Чориев Қирғизистонга келиб Ўш шаҳрини зиёрат қилиш истагида эканини билдирди.

-1958 йилда Андижон шаҳрида очилган бир йиллик савдо курсида таҳсил олганман. Ўшанда уч дўстим билан Қирғизистоннинг Ўш шаҳрига саёҳатга борганмиз. Андижондан юз километр масофада бўлса керак, Ўш шаҳри. Яна Ўшга бормоқчиман. Балки, Қирғизғистоннинг бошқа шаҳарларига ҳам борарман, -деди Элмурод Чориев.

(Видео блогер Санжар Саиднинг шахсий рухсати билан чоп этилмоқда)

81 ёшли Элмурод Чориев Сурхoндарёдан Ўшга велосипедда йўлга чиқди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:13 0:00

Элмурод Чориев дастлаб Сурхондарёдан Хитойгача боришини режалаштирган экан. Бироқ виза ва бошқа харажатлар қимматга тушгани учун сафарини Қирғизистонда якунлашга қарор қилган.

Элмурод Чориев тонгда йўлга чиқиб, тунда етиб борган қишлоқ ёки шаҳрида оддий одамларнинг уйида тунаб қолаётганини айтди.

-Шу кунгача ҳеч ким менга тунаш учун жой бермай қўйгани йўқ. Аксинча, меҳмон қилишаяпти, -деди оқсоқол.

Кейинги пайтда ўзбекистонлик кекса ёшдаги қатор одамларнинг велосипедда саёҳатга чиққани тўғрисида хабарлар матбуотда эълон қилиниб турилибди.

Бухоро вилоятининг Пешку туманида истиқомат қилувчи 70 ёшли Муҳаммад Қудратов 7 апрелдан велосипедда Ўзбекистон бўйлаб саёҳатини бошлади.

2017 йилнинг июнида Наманганнинг Чортоқ туманида яшовчи 75 яшар Ҳусан Ҳожибоев велосипедда Ҳаж сафарига йўлга чиққан эди.

2 июнда йўла чиққан Ҳусан Ҳожибоев 9 июнда Ўзбекистоннинг Бухоро ва Туркманистоннинг Лебап вилоятлари орасидаги Фароб чегара постигача етиб борган, лекин паспортида визаси йўқлиги сабаб чегарадан ўтолмай, ортга қайтишга мажбур бўлганди.

XS
SM
MD
LG