Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 21:27

Олий суд Арамаис Авакяннинг манзил колонияга ўтказилгани тўғрисидаги хабарни тасдиқлади


Арамаис Авакян
Арамаис Авакян

3 апрель куни жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар судида Жиноят ижроия кодексининг 113-моддасига мувофиқ (манзил-колонияларда жазони ўташ тартиблари), маҳкум Арамаис Авакянни умумий тартибли колониядан манзил-колонияга ўтказиш ҳақида ҳукм чиқарди. Бу ҳақда Ўзбекистон Олий суди матбуот хизматига таяниб, "Газета.uz" хабар қилди.

Арамаис Авакян (1982 йилда Озарбайжонда туғилган, Ўзбекистон фуқароси) 2016 йил 19 февраль куни жиноят ишлари бўйича Жиззах вилоят суди томонидан Жиноят кодексининг 159- (Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига тажовуз қилиш), 161- (қўпорувчилик), 169- (ўғрилик), 244−1- (жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдидсоладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш) ва 244−2-(диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотлар тузиш, уларга раҳбарлик қилиш, уларда иштирок этиш) моддалари бўйича айбдор деб топилиб, 7 йил муддатга озодликдан маҳрум этилган эди.

Манзил-колонияда Арамаис Авакян қолган 4 йил 5 ой ва 1 кунлик жазо муддатини ўтайди.

Ўзбекистонда исломий экстремист гуруҳларга алоқадорликда айбланиб, 7 йилга қамалган армани насроний Арамаис Авакян манзил колониясига чиқарилгани тўҳрисида Озодлик жиззахлик ҳуқуқ фаоли Ўктам Пардаевга таяниб олдинроқ хабар қилган эди. Пардаевнинг ўшанда айтишича, Авакян 4 май куни оиласига Жиззахдаги манзил колониясига олиб ўтилгани ва муддатидан олдин қамоқдан чиқиши мумкинлигини айтган.

Жиззахлик балиқчи фермер 2015 йилнинг сентябрида ҳибсга олинган эди.

Миллати арман бўлган Авакян насроний бўлишига қарамасдан ИШИДга алоқадорликда айблангани Арманистон ҳукуматини эътиборсиз қолдирмаган. Арманистон Омбудсмани ўзбекистонлик ҳамкасбига Авакяннинг тақдири борасида ташвиш билдириб, хат йўллаганди.

XS
SM
MD
LG