Линклар

Шошилинч хабар
20 май 2024, Тошкент вақти: 23:17
Ўзбекистон президенти 17 май куни Вашингтонда АҚШ Давлат котиби Майкл Помпео билан учрашди.
Ўзбекистон президенти 17 май куни Вашингтонда АҚШ Давлат котиби Майкл Помпео билан учрашди.

Трамп: АҚШ-Ўзбекистон ҳамкорлигининг келажаги янада ëрқинроқ! (ВИДЕО)

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев АҚШ президенти Дональд Трамп таклифига биноан 15-17 май кунлари АҚШга сафар қилмоқда.

Ўзбекистон президенти матбуот хизматига кўра, музокараларда Ўзбекистон-АҚШ ҳамкорлигини ривожлантириш, халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилган.

Мирзиёев Оқ уйда Трамп билан учрашди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев америкалик ҳамкасби Доналд Трамп билан Оқ уйдаги учрашув пайти журналистлар учун ўтказилган матбуот брифингида АҚШ ва Ўзбекистондаги президентлик сайловларидан сўнг икки мамлакат орасидаги алоқалар янги даражага кўтарилганини айтди.

Дональд Трамп: Шавкат Мирзиёев ўз мамлакати ва ҳамма жойда ҳурмат қилинадиган одам!
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:00 0:00

Жаноб Мирзиёев АҚШ президентига самимий қабул учун миннатдорчилик билдирди: "Ҳақиқатан ҳам бугунги учрашув тарихий. Қўшма Штатлар Ўзбекистон мустақилликка эришган илк кунлардан буён сувиренитетимиз, мустақиллигимиз ва ҳудудий яхлитлигимизни қўллаб келган", - деди Мирзиёев.

Оқ уйда ўтказилган журналистлар учун қисқа матбуот брифингида АҚШ президенти Доналд Трамп ўзбекистонлик ҳамкасбини Оқ уйда кўришдан бениҳоя мамнун экани ва Ўзбекистон маъмурияти билан савдо-сотиқ, хавфсизлик, ҳарбий соҳаларда ҳамкорликдан мамнун эканини айтди.

"Шавкат Мирзиёев ўз мамлакати ва ҳамма жойда ҳурмат қилинадиган одам. Биз савдо-сотиқ, сармоялар бўйича ҳамкорлик қилиб келяпмиз. Ҳарбий соҳа, жумладан, ҳарбий техника савдоси бўйича бирга ишлаб келмоқдамиз", - деди Трамп.

Матбуот анжуманида ғала-ғовур кўтарган журналистлар Трампни Шимолий Корея бўйича саволлар билан кўмиб ташлашди.

Пхенян таҳдиди ҳақидаги саволга Трамп:

— Ҳали ҳеч нарсадан хабаримиз йўқ. Ҳеч нимани кўрмадик ва эшитмадик. Нима бўлишини кузатамиз, деб жавоб қилди.

Шу орада "Америка овози" мухбири Навбаҳор Имомова Ўзбекистон президентига "Шавкат Миромонович, дунё ўзбекларига бирон нарса денг, улар сизни ҳаяжон билан кузатишяпти" дер экан бунга жавобан президент Мирзиёев дунё ўзбекларига энг эзгу тилакларини билдирди.

- Мен ўйлайман, бугунги учрашувлар дунё ўзбекларига ҳам ўзбек миллатига ҳам катта таъсир ва эътибор кўрсатади, дея жавоб берди.​

Мирзиёев Оқ уйда Трамп билан қўл сиқишди

Оқ уйда Америка Қўшма Штатлари Президенти Дональд Трамп Ўзбекистон Президентини кутиб олди. Президентлар қўл сиқиб кўришдилар ва тор доирадаги учрашув ўтказиш учун кириб кетдилар.​

Мирзиëев Оқ уйда АҚШ президенти Трамп билан учрашди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:32 0:00

OzodLIVE: Президент Мирзиёевнинг АҚШга қилаётган сафари бўйича махсус жонли курсатув

Оқ уйда Мирзиёев ташрифига тараддуд кўрилмоқда

Америка овози мухбири Одил Рўзалиевнинг Оқ уй олдидан репортажи:

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG