Линклар

Шошилинч хабар
21 август 2018, Тошкент вақти: 03:05

Трамп: АҚШ-Ўзбекистон ҳамкорлигининг келажаги янада ëрқинроқ! (ВИДЕО)


Ўзбекистон президенти 17 май куни Вашингтонда АҚШ Давлат котиби Майкл Помпео билан учрашди.

Резюме

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев АҚШ президенти Дональд Трамп таклифига биноан 15-17 май кунлари АҚШга сафар қилмоқда.

Ўзбекистон президенти матбуот хизматига кўра, музокараларда Ўзбекистон-АҚШ ҳамкорлигини ривожлантириш, халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилган.

АҚШ президенти Дональд Трамп Шавкат Мирзиёев Вашингтонда уюштирган зиëфат иштирокчиларига табрик йўллади

Ўзбекистон президенти матбуот хизмати эълон қилган бу мактубда президент Трамп Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва рафиқасига Америка халқи номидан "тарихий ташриф" учун миннатдорчилик билдирган.

"Марказий Осиёда мураккаб вазият юзага келган бир пайтда ҳамкорлик учун янги имкониятлар пайдо бўлмоқда", - дейилади мактубда.

"Президент Мирзиëев мени Ўзбекистондаги ислоҳотлар дастурининг орқага қайтмаслигига ишонтирди ва унинг инсон ҳақлари ҳимоясига қаратаëтган эътибори Ўзбекистон халқи учун кўпроқ фаровонлик ва барқарорлик яратишига ишончим комил. Биргаликда биз Ўзбекистондаги жавобгарлик ва шаффофлик вазияти яхшиланишини давом эттиришимиз мумкин. Бу эса¸ ўз навбатида Америка компанияларининг Ўзбекистонга кириши ва ҳар иккала мамлакатда иш ўринлари кўпайишига ëрдам беради"¸ дейилади Трамп мактубида.

Президент Мирзиëев ва Ўзбекистон биринчи хонимга АҚШ га қилган "унутилмас ташрифи" учун ўзи ва АҚШ биринчи хоними номидан миннатдорчилик билдирган президент Трамп¸ икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик истиқболининг янада ëрқинроқ эканини таъкидлаган.

Мирзиёев АҚШ Давлат котиби Майкл Помпео билан учрашди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 17 май куни Америка Қўшма Штатлари Давлат департаментига ташриф буюрди. АҚШ Давлат котиби Майкл Помпео билан учрашувда Ўзбекистон-АҚШ муносабатларини янада мустаҳкамлаш, ташқи сиёсат маҳкамалари алоқаларини фаоллаштириш масалалари муҳокама қилинди - деб хабар берди Ўзбекистон президенти матбуот хизмати

Хориж матбуоти Мирзиёевнинг Вашингтон сафари ҳақида:

"Ўзбек баҳори ўтди, ёзгача ҳали узоқ" сарлавҳали мақола Economist нашрида чоп этилди.

Мақола муаллифи Жоанна Лиллис Ўзбекистон президенти "аввалгиси каби шафқатсиз эмас, аммо демократ ҳам эмас", деган хулосада.

Президент Дональд Трамп Ўзбекистон президенти Мирзиёев сиёсатига бироз скептицизм билан ёндашиши керак, деб ёзди ўзининг Twitter саҳифасида европалик журналист Ред Стендиш.

Унинг "Трампда энг репрессив давлатлардан бирини дунёга очиш имкони бор" сарлавҳали мақоласи президент Мирзиёевнинг АҚШга сафари арафасида Washington Post нашрида чоп этилди.

"Трамп Ўзбекистон президенти билан учрашди, инсон ҳуқуқлари масаласини эса тилга олмади" сарлавҳали мақола New York Times нашрида чоп этилди.

Нашр ушбу мақола Ўзбекистондаги Нукус музейига таклиф қилинган мухбирига 16 май куни виза берилмаслиги маълум қилинганини ёзди.

Мирзиёев Адрас галереясини томоша қилди

Президент Мирзиёев Вашингтондаги Артур Саклер галареясида унинг ташрифи арафасида янги очилган ўзбек атласи ва адраси кўргазмасини бориб кўрди.

"Шу кунларда давом этаётган кўргазмада Ҳарвард университети олими Гуидо Голдман томонидан тўпланган қадимий атлас ва адрас кийимлар, америкалик дизайнер Оскар де ла Рента тиккан шундай либослар намойиш этилмоқда", деб хабар қилди президент матбуот хизмати.

Қолганини юкланг

XS
SM
MD
LG