Линклар

Шошилинч хабар
20 май 2024, Тошкент вақти: 04:07
Ўзбекистон президенти 17 май куни Вашингтонда АҚШ Давлат котиби Майкл Помпео билан учрашди.
Ўзбекистон президенти 17 май куни Вашингтонда АҚШ Давлат котиби Майкл Помпео билан учрашди.

Трамп: АҚШ-Ўзбекистон ҳамкорлигининг келажаги янада ëрқинроқ! (ВИДЕО)

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев АҚШ президенти Дональд Трамп таклифига биноан 15-17 май кунлари АҚШга сафар қилмоқда.

Ўзбекистон президенти матбуот хизматига кўра, музокараларда Ўзбекистон-АҚШ ҳамкорлигини ривожлантириш, халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилган.

12та инсон ҳуқуқлари ташкилоти Мирзиёевга мурожаат қилди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг 16 май куни Вашингтонда АҚШ президенти Доналд Трамп билан учрашиши кутиларкан инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи 12та халқаро ташкилот Тошкент раҳбарини Ўзбекистонда бошланган ислоҳотларни амалиётга жорий этиш бўйича тизимли ишларни қилишга чақирди.

15 май куни эълон қилинган қўшма баёнотида таъкидланишича, 2016 йил сентябрда Ислом Каримов оламдан ўтганидан сўнг Ўзбекистонда ҳокимиятни қўлга олган Шавкат Мирзиёев 26 нафар сиёсий махбусни озод этган.

Қамоқдан чиқарилган махбуслар орасида 10 нафар журналист ҳам бор.

"Ўзбекистон учун ҳозирги умидбахш даврда ҳукумат тўғри йўлда ташлаётган ушбу қадамларининг давомли ва самарали бўлишини кафолатлаши керак", - дейилади Халқаро Амнистия, Article 19, Марказий Осиёда инсон ҳуқуқлари уюшмаси, Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси, Freedom House, Freedom Now, Human Rights Watch, Ўзбекистон-Германия форуми ва бошқа ташкилотларининг баёнотида.

АҚШ ва Ўзбекистон 6,5 миллиард долларлик шартнома имзолаган

Президент Мирзиёевнинг Вашингтонга расмий ташрифи олдидан ўзбекистонлик тадбиркорлар ва давлат компаниялари Америка фирмалари билан 6,5 миллиард долларга тенг шартномалар имзолаган. Бу ҳақда "Америка овози" радиоси хабар тарқатди.

"Америка овози" мухбири Одил Рўзалиев Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев тунаган Вашингтондаги "Блэйр хаус" меҳмонхонаси ёнига борди. Меҳмонхона олдига Ўзбекистон байроғи тикилган.

Мирзиёевнинг Вашингтон ташрифи АҚШ матбуоти нигоҳида

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Вашингтонга сафари ҳақида АҚШ матбуотида нималар босилган? Бу ҳақда "Америка овози" мухбири Одил Рўзалиев кузатишлари:

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG