Линклар

Шошилинч хабар
17 ноябр 2018, Тошкент вақти: 20:08

Шавкат Мирзиёев АҚШдан Ўзбекистонга қайтиб келди


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Америка Қўшма Штатларига расмий ташрифи якунланди.

Давлат раҳбари Тошкентга 18 май куни етиб келгани ҳақда president.uz сайти хабар қилди.

"Аввалданоқ тарихий деб баҳоланган ушбу ташриф ҳақиқатан ҳам ғоят самарали бўлди. Унинг натижалари узоқ йиллар халқимиз манфаатларига хизмат қилади", деб ёзди Ўзбекистон Президентининг расмий сайти.

Ўзбекистон раҳбарининг АҚШга расмий сафари 15-17 май кунлари бўлиб ўтди. Сафар давомида Шавкат Мирзиёев ҳамкасби Дональд Трамп ва АҚШнинг бошқа юқори лавозимли расмийлари билан учрашди.

Ўзбекистон билан АҚШ ўртасида бир қатор ҳужжатлар имзоланди.

XS
SM
MD
LG